МАҲСУЛОТ ЕТКАЗИБ БEРИШ ЖАРАЁНИДАГИ КEЧИКИШ ЭҲТИМОЛЛАРИ

photo
AKFA Group
09 avgust, 2021
МАҲСУЛОТ ЕТКАЗИБ БEРИШ ЖАРАЁНИДАГИ КEЧИКИШ ЭҲТИМОЛЛАРИ

AKFA компанияси йил бошидан буён бизнес жараёнларни такомиллаштириш ва рақамли инфратузилмани оптималлаштириш мақсадида, ўз объектларини қайта қуриш ва янгилаш бўйича кўплаб лойиҳаларни бошлаганлигидан хабарингиз бор.

Ушбу харакатлар ишлаб чиқариш қувватини ошириш ҳамда компания фаолиятининг ички ва ташқи ҳаракат омилларини ривожлантиришнинг янги босқичга чиқиши муносабати билан амалга оширилмоқда.

Ишлаб чиқариш ва шериклик тармоғини зарур бўлган хом-ашёлар билан таъминлаш орқали компания томонидан фаолиятимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири, яъни истеъмолчига товарларни узлуксиз етказиб бериш мақсад қилинган.

Қарийб икки йилдан буён логистика соҳасида глобал муаммолар кузатилмоқда. Умуман олганда, юк ташиш нархининг ошиши сабабли, зарур хом-ашёнлари етказиб бериш муддатини олдиндан тахмин қилиб бўлмай қолди. Компаниянинг энг йирик таъминотчи ҳамкорлари Хитой, Россия ва Германияда жойлашганлиги, қолаверса, бутун дунёда Хитойдан товар эхтиёжининг кескин ошииб кетиши умумий логистика тизимини беқарорлаштириб, товарларни етказиб бериш муддатини сезиларли даражада узайишига олиб келмоқда. Германиялик ҳамкасблар томонидан пандемияга қарши қабул қилинган кескин чоралар туфайли, ПВХ ва декоратив сиртни қайта ишлаш секторларида хом-ашё етишмовчилиги кузатилмоқда.

Хабарингиз бор, 2021 йил августидан бошлаб, Россия ҳукумати алюминийга экспорт божларини қайта белгилаб, хом-ашё сотиб олиш учун умумий нархларни оширди. Бу нарх сиёсати бевосита AKFA компаниясининг алюминий етказиб бериш жараёнига таъсир кўрсатди. Рақобатбардошликни сақлаб қолиш мақсадида, AKFA компанияси иш жараёни учун энг муҳим ахамиятга эга бўлган логистикани Қозоғистонга ўтказиш орқали метал сотиб олиш тактикасини ўзгартирди.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, фаолиятимизнинг кенг кўламли ривожланиши, жумладан, етказиб беришнинг қулай шарт-шароитларини яратиш, логистика ва умумий ишлаб чиқаришни тезлаштириш мақсадида, операцион жараёнларда жиддий ўзгаришлар юзага келади. ИТ соҳасидаги янги тизимларнинг оптималлаштирилиши ва жорий этилиши ҳам етказиб бериш жараёнини бироз кечикишига олиб келиши мумкин.

AKFA ходимларининг аксарияти ҳам COVID-19нинг иккинчи тўлқинига дуч келганликлари сабабли, компания ўз ходимларининг соғлиғи ва ҳаётини сақлаш мақсадида, зарур чораларни амалга ошириб келаётганлиги, бунда, масофадан туриб ишлаш амалиётига ўтилганлиги ҳамда коронавурисга қарши вакцина билан эмлаш ишлари авж олганлиги ҳам операцион фаолиятимизга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, компания томонидан истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш ва товарларни етказиб беришдаги кечикишлар 2021-2022 йилларга тўғри келиши мумкинлигини тахмин қилинмоқда.

AKFA компанияси бизнес жараёнларини такомиллаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш учун бизнесни модернизация қилишнинг қуйидаги жиҳатлари билан танишиб чиқишингизни сўрайди:

  • 1. Ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш, хом-ашё ва барча иш жараёнларини режалаштиришнинг электрон тизимига тўлиқ ўтиши, шунингдек, SAP ERP тизимининг жорий этилиши;
  • 2. Янги ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши (алюминий маҳсулотларини ишлаб чиқариш сегменти).

Юқорида келтирилганларни инобатга олиб, AKFA компанияси юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўрайди.

Савол ва таклифлар учун +998 71 203 00 00 рақамли алоқа марказига, шунингдек info@akfagroup.com электрон манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ҳурмат билан, AKFA компанияси бош директори

Гуламов Камран

YANGILIKLAR RO'YXATIGA QAYTISH